ЛаЛига президенти: "Роналду солиқ тўлашдан қочмаган"
18 дек 2016 15:18
Янгиликлар
ЛаЛига президенти: "Роналду солиқ тўлашдан қочмаган"
ЛаЛига президенти Хавьер Тебаснинг фикрича, "Реал"нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду қонунни бузмаган.
Олдинроқ 31 ёшли Роналду 150 млн. евро миқдоридаги солиқни яширгани эълон қилинганди.
"Роналду солиқ тўлашдан қочмаган ва бу ҳикоянинг ниҳояси бўлади. У Испанияга кўп солиқ тўлайди, у ўз вазифаларини яхши билади. Роналду жуда муҳим футболчи ва биз у Испания чемпионатида узоқ вақт қолишини истаймиз" - дейди Тебас.
Фикрлар