UZ

Сўнгги янгиликлар

16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   0 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  5 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  2 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  1 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   74 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  43 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  22 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  17 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  20 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4

ЛаЛига. "Испанча "Челси" Мадридга боради, Монтелла эса Примеродаги илк расмий учрашувини ўтказади (превью) Янгиликлар

ЛаЛига. "Испанча "Челси" Мадридга боради, Монтелла эса Примеродаги илк расмий учрашувини ўтказади (превью)

Теглар :  ПревьюЛаЛига
Бугун севиб томоша қилинадиган ЛаЛиганинг 18-тур учрашувлари старт олади.

Ушбу турни турнир жадвалида 2-ўринда бораётган "Атлетико" ҳамда Испания чемпионатида 8-поғонани банд этиб турган "Хетафе" ўртасидаги баҳс очиб беради.


"Атлетико" - "Хетафе"

Ушбу учрашувда мезбонларга Хименес ва Сауль каби йигитлар ёрдам бера олмаслигини ҳисобга олган тақдиримизда ҳам "матрасчилар" "Хетафе"ни мағлуб эта олмайди дейиш қийин. Буни "испанча Челси"нинг ("Хетафе"нинг лақаби) меҳмондаги ғалабалари сони ҳам айтиб турибди (1та). "Кўклар" ("Хетафе"нинг лақаби) меҳмонда бор-йўғи 7 очко жамғаришган. "Матрасчилар" "Эспаньол"га мағлуб бўлганидан сўнг, бу баҳсда ишончли ғалабага эришишлари шарт. Бу муваффақият йигитларнинг рухиятига ҳам ижобий таъсир қилади ва айни дамдаги "Хетафе" бундай мақсад учун жуда мос жамоа. "Атлетико"дан голлар шоусини кутиб қоламиз.


"Валенсия" - "Жирона"

Каталония клуби ("Жирона") меҳмонда очко тўплаш бўйича ЛаЛиганинг энг яхшиларидан бири ҳисобланади - "Жирона" меҳмондаги ўйинлар бўйича 6-ўринда (12 очко), бу натижа "Сосьедад", "Атлетик" ёки "Севилья"никидан яхшироқ. Аммо бу кўрсаткич ҳам турнир етакчилари бўлган "Валенсия"ни мағлуб этиш учун етарли бўлмаслиги мумкин. "Валенсия"нинг сўнгги баҳсларига эътибор қаратадиган бўлсак, "кўршапалаклар" ўзларини яхши томондан кўрсата олишмаяпти. Жамоанинг ҳимоя чизиғида ва рақиб "қулфи"ни бузишда муаммолар юзага келмоқда. Кўпчилик бу баҳсда мезбонларнинг ғалабасига ишонч билдиришмоқда, аммо ҳисобдаги фарқ катта бўлмайди.


"Лас-Пальмас" - "Эйбар"

Баскларнинг ("Эйбар") сўнгги тўрт учрашувда жамғарган очкосига (10 очко) баъзида грандлар ҳавас қилади. Бироқ "қуролчилар" ("Эйбар" лақаби) бу 4 баҳснинг 3тасини уйда ўтказишган (ягона дуранг меҳмонда қайд этилган). "Пальмас" эса уйида ўтказган сўнгги 3 учрашувда ҳозирча мағлуб бўлгани йўқ, хатто "Валенсия"га ҳам (Испания Кубогида). Бу жуфтликда икки жамоа ҳам очко йўқотиши эҳтимоли катта.


"Севилья" - "Бетис"

ЛаЛиганинг шанбадаги учрашувларини Севилья дербиси якунлаб беради. Анчадан бери бу жуфтликдан тенглик йўқ. Ушбу дербиларда "вердибланкос" ("Бетис" лақаби) сўнгги марта 2014 йилда ғалаба қозонган. Бу сафар мўжиза рўй бериши қийин. Энди "Севилья"ни италиялик мутахассис Винченцо Монтелла бошқармоқда ва йигитлар ўзини кўрсатиш учун қўлидан келган барча ишни қилишади. "Нервьоненсе" ("Севилья" лақаби) футболчиларининг маҳорати рақибникидан сезиларли даражада устун ва бу сифат ғалаба мезбонлар томонида бўлишини билдиради.


Учрашувлар вақти

17:00. "Атлетико" - "Хетафе" (Матч ТВ Футбол 3, Футбол ТВ)

20:15. "Валенсия" - "Жирона" (Футбол ТВ)

22:30. "Лас-Пальмас" - "Эйбар"

00:45. "Севилья" - "Бетис" (Aleziya.com, Матч ТВ Футбол 3)


ЛаЛига турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика