UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Рой Кин бир неча кундан кейин мураббийликка қайтиши мумкин  2 13:20МЛС ҳам "куз-баҳор" тизимига ўтмоқчи  3 12:47Флик: "Биз фантастик жамоани мағлуб этдик"   9 12:21Месси — "Интер Майами" тарихидаги энг яхши тўпурар  9 11:55"Манчестер Сити" Чемпионлар Лигасида янги рекорд ўрнатди  4 11:32Ямал: "Ким кучлироқ бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонсин!"  13 10:59Куртуа қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  24 10:30Sofascore. Кечаги учрашув учун "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5 09:57EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  33 09:23ЖЧ-2026 саралаш. Терма жамоамизнинг ноябрь ойидаги ўйинларининг бошланиш вақтлари маълум  7 08:50Кечаги мағлубиятдан сўнг Рўзиқул Бердиев нималар деди?  22 08:17ЕЧЛ. Инглизларнинг учта жамоаси турнир жадвалида етакчилик қилишмоқда  5 07:40Про лига. Бугун 24-тур якунланади  4 07:00ОЧЛ-2. "Ал Ҳуссейн" - "Насаф" 2:1   24 02:05ЕЧЛ. "Ман Сити", "Ливерпуль" ва "Интер"да ғалаба. "Лилль" бу сафар "Атлетико"ни мағлуб қилди  8

ЛаЛига. Чемпионлик учун курашаётган "Барселона" ўз стадионида мағлубиятга учради Янгиликлар

ЛаЛига. Чемпионлик учун курашаётган "Барселона" ўз стадионида мағлубиятга учради

Испания чемпионати 33-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс якунига етди.

Барселона

Лионель Месси - 23'

Примера Дивизион . 33-тур

29/04/2021, 22:00

2
:
1
Тугади

Гранада

Дарвин Мачис - 63', Хорхе Молина - 79'

Стадион: Camp Nou, 0 томошабин

Бош ҳакам: Pablo Gonzalez

45'
90'
23'  Лионель Месси
23'  Антуан Гризманн
72'  Оскар Мингеса (Усман Дембеле)
72'  Илайш Мориба (Педри)
81'  Серхио Бускетс (Франсишку Тринкан)
20'  Роберто Сольдадо
43'  Неуэн Перес
61'  Роберто Сольдадо (Хорхе Молина)
61'  Ян-Брис Этеки (Максим Гоналон)
63'  Дарвин Мачис
76'  Дарвин Мачис (Адриан Марин)
79'  Хорхе Молина
79'  Адриан Марин
86'  Луис Суарес (Федерико Вико)
89'  Херман Санчес
90'  Адриан Марин



"Барселона" – "Гранада" 1:2

"Камп Ноу"

Голлар: 1:0 – 23 Месси, 1:1 – 63 Мачис, 1:2 – 79 Молина.

"Барселона" – тер Стеген, Серджи Роберто, Мингеса (Дембеле, 72), Умтити, Альба, Бускетс (Тринкау, 81), Мориба (Педри, 72), де Йонг, Пике, Месси, Гризманн.

"Гранада" – Эскандель, Фулькье, Перес, Диас, Кини, Этеки (Гоналон, 61), Эррера, Мачис (Марин, 76), Херман Санчес, Суарес (Вико, 86), Сольдадо (Молина, 61).

Огоҳлантиришлар: Сольдадо (20), Перес (43), Херман Санчес (89).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. "Барселона" жуда оғир вазиятда.

81. Бускетс ўрнига Тринкау майдонга тушди. Куман таваккалга қўл урди.

79. ГОООЛ! "Гранада" ҳисобда олдинга ўтиб кетди. Нималар бўляпти? Захирадан ўйинга қўшилган Молина қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

78. Мессининг жаримадан йўллаган тўпи жонли деворга тегиб қайтди, ҳужумнинг иккинчи тўлқини ҳам муваффақиятсизлик билан якун топди.

77. "Барселона" яқиндагина майдонга тушган Дембеле қаноти орқали ҳужум ташкил қилишга уринмоқда.

72. Ўзгаришлар: Мориба ва Мингеса ўрнига Дембеле ҳамда Педрилар майдонга тушишди.

69. "Барселона" устози энди трибунадан туриб телефон орқали ассистентига кўрсатмалар бермоқда.

66. Четлатиш: "Барселона" бош мураббийи Рональд Куман сўзлари учун четлатилди. Энди у баҳсни трибунадан томоша қилади.

63. ГОООЛ! "Гранада" ҳисобни тенглаштирди! Дарвин Мачис "Барселона" ҳимоячисининг хатосидан фойдаланиб, Тер Штеген дарвозасини ишғол қилди.

60. "Барселона" ҳудди рақиб жарима майдончаси олдида база қуриб олиб, рақибни ўққа тутаётганга ўхшайди, аммо биринчи голни ҳисобга олмасак, "Гранада" ҳимоя қўрғони яхши ҳимояланмоқда.

58. "Барселона"нинг рақиб дарвозаси олдида узоқ вақт ташкил қилган ҳужуми муваффақиятсиз якун топди.

51. СОЛЬДАДО... Роберто қулай вазиятда зарба беришни ўрнига яна рақибларни алдашга уринди ва тўпсиз қолди.

47. ЗАРБААА... Антуан яқин масофадан "Гранада" дарвозасини ишғол қилишни уддалай олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

43. Сариқ карточка. Мессини очиқчасига қўли билан ушлаб қолган Перес жазоланди.

40. Сольдадо "Барселона" дарвозаси олдида хавфли вазият яратди, унинг зарбасидан тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

36. ЗАРБАААА... Бускетснинг "қимматбаҳо" узатмасидан сўнг Лео рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир чиқди, аммо унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

34. "Гранада" футболчиси тўп учун курашда жароҳат олган кўринади.

32. Лео зарба бермади ва жаримани пас орқали бошлади. Серхи Роберто тезда ўнг қанотда очилиб, тўпни марказроққа узатди, аммо тўпга зарба берадиган каталониялик топилмади.

31. "Гранада" жарима майдончаси олдида Месси ерда ётибди, Лео рақибга тўқнашиб кетиб, лабини шикастлаб олди. Бош ҳакам эса қоидабузарлик бўлганини хуштаги билан эълон қилди.

23. ГОООЛ! Месси-Гризманн жуфтлиги ажойиб голни яратишди. Жарима майдончаси ичида Мессидан тўпни қабул қилган Антуан дарвозага ўгирилдида тўпни Леога қайтарди. Аргентиналик форвард эса ўткир бурчакдан қарама-қарши бурчакни нишонга олди ва ҳисобни очди. 

19. ЗАРБААА! Мессидан тўпни қабул қилган Гризманн рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун зарба берди, аммо дарвозабон қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

15. Ўйин темпи баланд эмас, Каталония жамоаси тўпни ўзида ушлаб, комбинацион ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда.

10. Каталония клуби дастлабки 10 дақиқа ичида бир марта голли вазият яратди, аммо меҳмонлар сўнгги зарбага имкон беришмади.

3. Учрашув ҳар доимгидек - "Барселона"нинг тўпни ўз назоратига олиши билан бошланди.

1. Учрашув бошланди.


"Барселона" – "Гранада"

22.00, "Камп Ноу"

"Барселона" – тер Стеген, Сержи Роберто, Мингеса, Умтити, Альба, Бускетс, Мориба, де Йонг, Пике, Месси, Гризманн.

"Гранада" – Эскандель, Фулькье, Перес, Диас, Кини, Этеки, Эррера, Мачис, Херман Санчес, Суарес, Сольдадо.

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика