"Лацио" Сардорни ўз сафига қўшиб олса, уни А Серия клубига ижарага беради

Aslanov Jasurbek
30 июл 2017, 20:45
"Лацио" "Рубин" ҳужумчиси Сардор Азмунни харид қилиш бўйича ҳаракатларни тўхтатмаяпти.

Айни дамда Рим клубида Евроиттфоқга аъзо бўлмаган давлат футболчилари учун жой қолмаган, бироқ "бургутлар" эронликни харид қилиш ниятида.

Агар "Лацио" Азмунна харид қилса, уни "Верона"га ижарага беради. Жамоани Бальде Кейта тарк этганидан сўнг, уни ўз сафига қайтаради.

Олдинроқ, Эрон футбол федерацияси Азмун 18 млн. евро эвазига "Рубин"дан "Лацио"га ўтишини маълум қилган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport