Ла Лиганинг номдор жамоаси мураббийини истеъфога чиқарди

Khoja
14 апр 2025, 10:51
«Севилья» бош мураббий Хавьер Пимьентани ишдан бўшатди.

Андалузия жамоасининг раҳбарияти қаторасига 4 та мағлубиятдан сўнг Хавер билан хайрлашишга қарор қилди. Жамоа Ла Лигада ҳозирда 36 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, мураббий «Севилья»да бир йил ишлашга ҳам улгурмади. У жамоани ўтган йилнинг июнь ойида қабул қилиб олганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com