Ла Лига. "Барселона" Хави қўл остидаги дастлабки ўйинда "Эспаньол" устидан ғалаба қозонди

Omonjon To`xtamirzayev
21 ноя 2021
Испания Ла Лигаси 14-туридан ўрин олган "Барселона" - "Эспаньол" учрашуви якунланди.

"Барселона" – "Эспаньол" 1:0

Гол: Депай 48'

"Барселона" – тер Стеген, Мингеса (Араухо, 88), Пике, Эрик Гарсия, Альба, Бускетс (Пуч, 78), де Йонг, Нико Гонсалес (Демир, 88), Гави (Коутиньо, 70), Депай, Ахомаш (Эззальзули, 46).

"Эспаньол" – Диего Лопес, Кабрера, Серджи Гомес, Педроса, Давид Лопес (Морланес, 56), Дардер (Морон, 90), Эррера (Димата, 78), Алеиш Видаль, Эмбарба (У Лэй, 78), де Томас, Пуадо (Меламед, 56).

45+1-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва жамоалар танаффусга йўл олишди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дақиқаСал қолса, ўйиндаги ҳисобни Рауль де Томас тўпни даровзага йўллаб қўярди.

38-дақиқа"Барселона" ўзининг иккинчи бурчак зарбасини амалга оширмоқда. 

35-дақиқаМеҳмонларнинг навбатдаги уриниши чап қанотдан амалга оширилди, лекин жарима майдончаси ичига йўлланган тўпни дарвозабон ушлаб олди. 

34-дақиқаПедроса жарима майдончасига ёриб кираётганида йиқилиб тушди, лекин ҳакам пенальтига ўрин йўқ деб ҳисоблади. 

30-дақиқаМемфис Депайда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

28-дақиқа"Барса" футболчилари рақиб жарима майдончасида айланиб юргандек.

25-дақиқа. Мемфис Депай зарба йўллаш имконини топди.

Бироқ стандарт вазиятдан наф чиқмади. 

21-дақиқа"Эспаньол" биринчи бурчак зарбасини амалга оширади.  

18-дақиқаТўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич фоиз ҳисобида 73 - 27.

15-дақиқаМарказий айлана ичида Пике ўзини доғда қолдириб кетаётган Рауль де Томасни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.  

14-дақиқаБугун илк бор асосий таркибда майдонга тушган Акомах қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади.  

12-дақиқаТезкор ҳужумни Рауль де Томас зарба билан якунлади, лекин унинг ҳаводан узатилган тўпга тўхтатмай берган зарбасига аниқлик етишмади,    

10-дақиқаНико Гонсалес жарима майдонига яқин нуқтадан зарба йўллади, аммо тўп дарвозадан анча юқоридан ўтиб кетди.  

9-дақиқаПике оддий вазиятда узатмада хатога йўл қўйди.  

7-дақиқа"Барса" каттагина устунликка эга бўлмоқда. Ҳозирги ҳужум чап қанотдан амалга ошди ва кучли тарзда жарима майдончасига йўлланган тўпни Диего Лопес эгаллаб олди.   

4-дақиқаЎйиндаги биринчи аниқ зарбани Де Йонгдан тўпни қабул қилиб олган Мемфис Депай амалга оширди, Диего Лопес ўз ўрнида. 

Альба жарима майдонига узатган тўпни ҳимоячилар осонлик билан қайтариб юборишди. 

3-дақиқа. Депайга нисбатан қоида бузилди.

1-дақиқа. Дерби бошланди. Уни меҳмонлар бошлаб беришди.  

Стадионда мезбонлар мадҳияси янграмоқда унга мухлислар жўр бўлишмоқда. 

Асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди. 

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

"Барселона" - "Эспаньол"
21/11/2021, 01:00

"Барселона" – Тер Штеген, Мингеса, Пике, Эрик Гарсия, Альба, Бускетс, де Йонг, Нико Гонсалес, Гави, Депай, Акомах.

"Эспаньол" – Диего Лопес, Кабрера, Серджи Гомес, Давид Лопес, Педроса, Дардер, Эррера, Алеиш Видаль, Эмбарба, де Томас, Пуадо.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia