Ла Лига. “Валенсия” ғалаба қозониб, “Барса” билан орадаги фарқни иккитагача қисқартирди
10 дек 2017 03:00
Янгиликлар
Ла Лига. “Валенсия” ғалаба қозониб, “Барса” билан орадаги фарқни иккитагача қисқартирди
Учрашувнинг 28-дақиқасида Симоне Дзадза ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида Яго Аспас мувозанатни тиклади. 81-дақиқада Даниэль Парехо пеналтидан гол уриб, мезбонларга устунликни тақдим этди -2:1.
“Валенсия” ушбу ғалабадан кейин очколари сонини 34 тага етказди ва пешқадам “Барселона” билан орадаги фарқни икки очкогача қисқартирди. Каталонияликлар ушбу тур доирасида бугун майдонга чиқишади. “Сельта” эса 18 очко билан жадвалнинг 10-поғонасида бормоқда.
Ла Лига, 15-тур.
Валенсия – Сельта 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 28 Дзадза, 1:1 – 46 Аспас, 2:1 – 81, пенальти Парехо.
Валенсия – Нето, Рубен Везу, Гайя, Монтойя, Габриэл, Солер (Начо Хиль, 61), Парехо, Кондогбиа, Перейра (Максимович, 89), Дзадза, Родриго (Санти Мина, 66).
Сельта –Бланко, Кабраль (Гвидетти, 84), Кастро, Мальо, Фонтас, Васс, Лоботка, Эрнандес, Систо (Мор, 82), Аспас, Макси Гомес.
Огоҳлантириш: Дзадза (58), Гайя (60), Макси Гомес (70), Мальо (81), Аспас (85), Фонтас (86).

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар