Ла Лига. “Сельта”нинг уч ўйинлик ғалабали сериясига чек қўйилди

4 фев 2018, 01:21
Ла Лиганинг 22-турида “Алавес” ўз уйида “Сельта”ни таслим этди.

Мезбонлар 4-дақиқадаёқ Альфонсонинг голидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олишди. 18-дақиқада Мунир Эль-Хаддади орадаги фарқни оширди. Меҳмонар Яго Аспаснинг голидан кейин орадаги фарқни қисқартиришди ва учрашувда бошқа гол киритилмади.

Натижада “Сельта”нинг уч ўйиндан иборат ғалабали сериясига чек қўйилди.


Манба: championat.asia