UZ

Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди Янгиликлар

Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди

Испания чемпионатидаги ҳакамликдан арз қилган "Реал Мадрид" клубига нисбатан суриштирув ишлари бошланди.

"Реал" 3 февраль куни ўзининг расмий сайтида Испания қироллик футбол федерациясига (RFEF) Ла Лига доирасидаги "Эспаньол" (0:1) билан ўйиндаги ҳакамлик устидан шикоят қилиб, ҳакамлар мунтазам равишда клуб зарарига қарорлар чиқараётганидан норозилигини ва Испанияда ҳакамлик тизимини бутунлай янгилашга чақирган.

11 февраль санасида Ла Лига мадридликлар хати юзасидан RFEF тартиб-интизом қўмитасига мурожаат қилган. 25 февраль санасида RFEF Ла Лига эътирозини қабул қилган ва "Реал"га нисбатан иш очган.

"Marca"нинг хабарига кўра, Испания қироллик футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитаси (RFEF) Ла Лигадан ариза келиб тушгач, "Реал"нинг ўзига қарши суриштирув иши очган.

Қўмита тегишли жараёнларни амалга ошириш ва мавжуд фактларни текшириш учун инструкторни тайинлаган.

Маълум қилинишича, қарор эълон қилингач, "Реал" қарорга рози эмаслиги юзасида 10 иш куни ичида ариза топшириши мумкин. Мазкур вазиятда клубга нисбатан максимал жазо пул жаримаси кўринишида бўлади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика