UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Ла Лига. "Барселона" "Мальорка" устидан қийин ғалабага эришди  33 02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  62 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  2 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  7 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  3 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  11 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  8

Ла Лига. "Барселона" турнир жавдалида "Реал"ни қувиб ўтиб, 2-ўринга кўтарилди Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" турнир жавдалида "Реал"ни қувиб ўтиб, 2-ўринга кўтарилди

"Барселона" Испания чемпионати 21-турида "Атлетик" билан беллашди.


Барселона – Атлетик 2:1 

«Камп Ноу»

Голлар: Месси 20', Гризманн 75' – Альба 49' (автогол)

Барселона – тер Штеген, Альба, Умтити, Мингеса, Араухо, Пьянич (Роберто, 67), де Йонг, Педри, Дембеле (Брейтуэйт, 87), Гризманн (Лангле, 84), Месси.

Атлетик – Унаи Симон, Берчиче, Капа (Лекуэ, 84), Мартинес, Де Маркос (Беренгер, 67), Рауль Гарсия, Дани Гарсия, Муниаин (Вильялибре, 84), Венседор (Весга, 67), Йерай Альварес, Уильямс.

Огоҳлантиришлар: Рауль Гарсия (32), Йерай Альварес (40), де Йонг (47), Альба (51), Капа (77). 

Баҳс якунланди. "Барселона" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз!  Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+3. Берчиче тўпни ичкарига оширди, аммо ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.  

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

87. "Барселона"да ўзгариш: Дембеле ўрнига Брейтуэйт ўйинни давом эттиради. 

84. "Барселона"да ўзгариш: Гризманн ўрнига Лангле туширилди.

84. "Атлетик"да 2 та алмаштириш: Капа ўрнига Лекуэ, Муниаин ўрнига Вильялибре ўйинга қўшилди. 

82. Берчиче қанот орқали олдинга борди, ҳимояга қайтган Дембеле ўз жамоаси жонига ора кирди. Тўп майдонни тарк этди, бурчак зарбаси. 

80. Даҳшат!  Берчиченинг ажойиб узатмасидан унинг жамоадошлари унумли фойдалана олишмади.

79. Рауль Гарсия узатма намойиш қилиш имконига эга бўлди, бироқ буни ноаниқ амалга оширди.

77. Капа Педрига нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди. 

75. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!   Мингесанинг узатмасидан сўнг Антуан Гризманн рақиб дарвозабонини доғда қолдирди – 2:1! 


71. Беренгердан кучли зарба, бироқ сал ноаниқ.

67. "Барселона"да алмаштириш: Пьянич ўрнига Роберто ўйинга тушди. 

67. "Атлетик"да 2 та ўзгариш: Венседор ўрнига Весга, Де Маркос ўрнига Беренгер тушди. 

66. "Ателтик"да қарши ҳужум кузатилди. Уильямс Араухони алдаб ўта олмади, аммо марказ томон пас йўллади. Кейинги ҳолатда Берчиченинг зарбаси йўлига Араухо тўғаноқ бўлди.  

63. Дембеле!  Франциялик ҳужумчи қулай вазиятга чиқиб борди, аммо зарба беришга фурсат топилмади, бурчак тўпи. 

61. "Барселона" жуда кўп стандартларга эга бўлмоқда. Месси бурчак тўпини ўйинга киритди, аммо ҳозирча самарасиз. Ўзгаришлар қилинадими, жаноб Куман?

59. Дембеле тўпни ичкарига оширди, хавфли вазият рўй бермади, тўп майдонни тарк этди, "Атлетик" посбони уни ўйинга киритади. 

57. Зарбаааа!  Пьяничнинг кучли зарбасини Симон қайтарди. Ажойиб сейв! 

56. Жаримани Мессининг ўзи ўйинга киритди, узатмадан кейин Уильямс бош билан дарвозабони Симонни тўп билан таъминлади. Барчаси назорат остида. 

55. Антонио Матеу Лаоснинг ҳуштаги чалинди.  Дани Гарсия Мессига нисбатан фол ишлатди.

53. Оскар Де Маркос хавфли узатма қайд этди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнаб, тўпни узоқлаштиришди.

51. Альба ҳакамга қилинган этироз учун огоҳлантирилди. Гол инобатга олинди. 

49. ГОООООООООООООООООООООООООЛ!  Альба чамаси 8 метрлик масофадан автогол уриб қўйди – 1:1! 

47. Де Йонг ҳужумни бузгани учун огоҳлантирилди. У майдо марказида Мартинеснинг либосидан тортиб қолганди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45+1. Дембеле пасни яхши қабул қилиб олди. Унинг зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ кетди. 

43. Мезбонларда қарши ҳужум, аммо бу уларга ҳеч нарса келтирмади, чунки Венседор ортга қайтишга ва вазиятга аралашишга улгурди. 

42. Тўпни олиб қўйишга уринган Умтити тўсатдан Венседорнинг юзига уриб юборди, жарима. 

40. Жамоалар 14 та фол қайд этишди: 6 та "Барселона"да, 8 та "Атлетик"да. Йерай Альварес де Йонгга қарши қўполлиги учун огоҳлантирилди.

38. Меҳмонлар ёмон ҳужум бошламадилар, бироқ Уильямснинг ноаниқ паси барчасига якун ясади. 

37. Майдонда деярли ҳеч қандай вазият кузатилмаяпти. Каталонияликлар доимгидек тўп билан муомала қилиш билан банд бўлса, "Атлетик"нинг прессинги ўхшамаяпти. 

34. Ҳакам деярли бир дақиқа давомида ўйинчиларни ажратишга ва тинчлантиришга уринди. Ниҳоят, Месси 35 метрдан узатмани амалга оширди, аммо ноаниқ. Басклар анча сокин равишда тўпни қайтаришди.

32. Рауль Гарсия де Йонгга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.

30. Басклар тўпни жуда кўп йўқотишмоқда. Энди "Барселона"нинг қарши ҳужуми риводланмоқда. Альба узатмани амалга оширди, бироқ рикошетдан сўнг Симон тўпга эга чиқди.

28. Охирги дақиқаларда тушунарсиз ўйин намойиш қилинмоқда. Бугунги ўйинда Марселино бошқарувидаги энг кучсиз "Атлетик"ни кўрмоқдамиз.

27. Самуэль Умтити Уильямснинг футболкасидан тортди, бош ҳакам буни эътиборсиз қолдирмади. "Атлетик" жарима тўпига эга бўлди. 

25. Зарба!  Араухо ўз техникасини намойиш қилиб, рақибини алдади ва зарба йўллади, сал ноаниқ. 

23. Месси Муниаинга нисбатан қоидани бузди. Жабрланувчининг ўзи стандартни амалга оширди, унинг узатмасидан сўнг Мингеса тўпни қайтарди. 

20. ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛ! Месси жарима зарбасидан унумли фойдаланди. Унинг 22 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза тўққизлигига йўл олди – 1:0! 

19. Венседор Мессига нисбатан қўполлик ишлатди, стандарт вазият. 

18. Де Йонг қўл билан Рауль Гарсияни уриб юборди. Қўпол кўринди, аммо сариқ карточка берилмади.

17.  Гризманн қойилмақом тарзда Мессига пас йўллади – Лео Педри томон пас берди, бироқ тўп ёш ярим ҳимоячига қадар етиб бормади. 

15. Зарба!  Пьяничнинг узатмасидан кейин Месси бош билан зарба берди, ноаниқ. 

13. Матеу Лаос Куманни тинчлантиришга мажбур. Мураббий ҳакам Умтитини йиқитган Рауль Гарсияни сариқ карточка билан жазоламаганидан норози.

11. Уильямс Умтити билан курашга киришди. Лайнсмен "Барса" фойдасига байроқчасини кўтарди. 

8. "Барса" бурчак тўпидан самарали натижа кўрсатолмади, ҳимоячилар яхши ўйнаб, тўпни узоқлаштиришди.

7. Зарба!  Бу сафар Месси Гризманни тўп билан таъминлади. Антуан 14 метрдан зарба берди, сал ноаниқ. Ҳа, Унаи Симоннинг қўли теккан экан, бурчак зарбаси. 

7. "Атлетик" чап қаноти ожизлик қиляпти.  Дембеле Мартинесни алдаб ўтмоқчи бўлди, аммо Мартинес бунга қаршилик қилди. 

5. Ана холос!  Месси бирга-бир ҳаолатдан фойдалана олмади. Унаи Симон ўз вақтида реакция кўрсатиб, зарбани қайтарди. Браво!

4. Марказдан яна ўнгга, Дембелега пас берилди, бу гал ҳам кучли – "Атлетик" фойдасига "аут". 

2. "Барселона" ўйинни жуда сокин бошлади, "Атлетик" юқори прессинг намойиш қилмоқда. Дембеле ўйнда тўпни қабул қилиб, Мингесага кучли пас бериб юборди. 

1. Ўйин бошланди! 

Чигил ёзди машғулотлардан суратлар

"Камп Ноу" ўйинни қабул қилишга тайёр! 

Таркиблар маълум

- Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун "Барселона" Испания Ла Лигаси 21-турида ўз майдонида Бильбаонинг "Атлетик" клубини қабул қилади. Ушбу баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика