

Бугунги ўйинлар натижасига кўра КХДР, Филиппин ва Яман терма жамоалари Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритишди.
Афсуски қўшниларимиз Тожикистон терма жамоаси 2019 йилги қитъа чемпионатига чиқа олмади.
КХДР - Гонгконг 2:0
Голлар: Жонг Ил Гван 19, Пак Кванг Рёнг 25
Филиппин - Тожикистон 2:1
Голлар: Кевин Ингресо 74, Фил Янгхасбенд 90 - Актам Назаров 64
Ҳозирга қадар Осиё Кубоги финал босқичига чиққан барча 24та жамоаниннг номи маълум бўлди: БАА, Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Эрон, Сурия, Ироқ, Хитой, Ҳиндистон, Ливан, Иордания, Вьетнам, Фаластин, Уммон, Баҳрайн, Туркманистон, Қирғизистон, КХДР, Филиппин, Яман.



