

КХДРга қарши сафар учрашувимиз Лаос пойтхати Вентян шаҳрида ўтказилишидан хабарингиз бор. Мазкур ўйинда кувайтлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам — Аҳмад Ал Али, унга юртдошлари Аланези Абдулҳади ва Аббос Аҳмад ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам — Аммар Ашканани. ВАРда эса Абуллоҳ Жамали фаолият олиб боради.
Аҳмад Ал Али сентябрь ойида Қирғизистонга қарши сафардаги ўйинда ҳам бош ҳакам бўлган эди.
КХДР — Ўзбекистон учрашуви 19 ноябрь Тошкент вақти билан 17:00 да “Лао” стадионида бошланади.




