КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...

Sherzod Nurmatov
3 мар 2025
КХДР етакчиси Ким Чен Ин АПЛ учрашувлари трансляциясига розилик берди, фақат қатъий шартлар асосида.

Бу ҳақда "Sporf" хабар бермоқда.

1. Учрашувлар жонли эфирда узатилмайди ва эфирга чиқишдан олдин таҳрир қилинади.

2. Ҳар бир ўйин тўлиқ 90 дақиқа ўрнига 60 дақиқагача қисқартирилади.

3. Стадионда кўринадиган барча инглизча матнлар корейс графикаси билан беркитилади.

4. Жанубий кореялик футболчилар иштирокидаги ҳар қандай лавҳа олиб ташланади, жумладан:

- Сон Хён Мин ("Тоттенхэм");

- Ким Жи Су ("Брентфорд");

- Хван Хи Чан ("Вулверхэмптон").


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sporf