Кварацхелия умумий гуруҳ машғулотларига қайтди

Omonjon To`xtamirzayev
4 апр 2024
"Наполи" футболчиси Хвича Кварацхелия умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Неаполликлар А Серия 31-тури доирасида "Монца"га қарши баҳсга тайёргарликни бошлаб юборишган. Грузиялик футболчи ва ҳужумчи Сириль Нгонге ҳам индивидуал, ҳам умумий гуруҳ машғулотида қатнашишди.

Эслатиб ўтамиз, Кварацхелия Европа чемпионати-2024 саралаши доирасидаги Грецияга қарши ўйинда мушакларидан жароҳат олиб, учрашувнинг 109-дақиқасида захирага олинганди. Айнан шу жароҳати туфайли Хвича "Аталанта"га қарши беллашувни (0:3) ўтказиб юборди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sscnapoli.it