UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  7 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  6

Кутилмаган хабар: "Ал Наср" жазоирлик футболчини трансфер қилди ва Ҳамдамовга чиқиш эшикларини очмоқда(ми)? Янгиликлар

Кутилмаган хабар: "Ал Наср" жазоирлик футболчини трансфер қилди ва Ҳамдамовга чиқиш эшикларини очмоқда(ми)?

Бир неча дақиқа аввал амирликлар расмий саҳифаси клуб "Нант" футболчиси Меҳди Обеид трансфер қилинганини маълум қилди.

Меҳди Обеид "Нант" клубига 2019 йилда ўтган ва францияликлар билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаганди. "Ал Наср" жазоирлик марказий ярим ҳимоячини "Нант" клубидан сотиб олди ва бугун мазкур ўтишни эълон қилди. Эътиборли тарафи шундаки, "Ал Наср" клуби Обеид билан 1,5 йиллик шартнома имзоланганини маълум қилиб, қўшимча сифатида футболчи яқиндагина жамоага эркин агент сифатида қўшилган Достон Ҳамдамов ўрнига рўйхатдан ўтказилиши ҳақида ёзган.

Бундан кўриниб турибдики, "Ал Наср" Ҳамдамов билан хайрлашиш арафасида. Клуб Ҳамдамов билан ўртадаги шартнома икки ёки бир томонлама бузадими ёки футболчини ижарага берадими, бу ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Достон Ҳамдамов "Пахтакор" билан шартномаси тугагач "Ал Наср"га текинга ўтган ва амирликлар билан 1,5 йиллик шартнома қилганди.

Достон Ҳамдамов шу вақт мобайнида "Ал Наср" сафида кубок доирасида 1 ва чемпионатда икки ўйинда иштирок этди. Эътиборли тарафи, Ҳамдамов ҳамма ўйинда асосий таркибда тушди, лекин ҳеч бир учрашувни тўлиқ ўтказмай захирага олинди.

Рейтинг: -70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика