Куртуа Замора соврини учун курашда Облакни ортда қолдирмоқда
25 июн 2020 07:57
Янгиликлар
Куртуа Замора соврини учун курашда Облакни ортда қолдирмоқда
“Реал” Ла Лиганинг навбатдаги турида “Мальорка”ни 2:0 ҳисобида енгди.
Учрашувда Мадрид клуби дарвозасини Тибо Куртуа қўриқлади. Тибо мавсум сўнгида энг кам гол ўтказган дарвозабонга топшириладиган Рикардо Замора номидаги соврин учун курашда “Атлетико М” посбони Ян Облакдан ўтиб кетди.
Куртуа жорий мавсум Ла Лига доирасида 28 та ўйинда 18 та гол ўтказди. Ўртача битта ўйинда 0,64 гол. Облакда эса бу кўрсаткич 0,71 ни ташкил этмоқда.
Қайд этиш жоиз, Куртуа 12 йил ичида ушбу совринни қўлга киритган “Реал”нинг Икер Касильясдан сўнг илк посбони бўлиши мумкин. Тибо бу совринни 2012/13, 2013/14 йилги мавсумларда “Атлетико” сафида қўлга киритган.
Сўнгги 4 мавсумда эса ушбу Замора соврини Ян Облакка насиб этиб келаётганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар