Куртуа қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Khoja
24 окт 2024, 10:59
«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа сон мушакларидан жароҳат олиб, қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди.

Бельгиялик дарвозабоннинг жароҳатидан тикланиши учун тахминан 2-3 ҳафта керак бўлади.

Шу тариқа, Тибо «Барселона» (26 октябрь), «Валенсия» (2 ноябрь), «Милан» (5 ноябрь) ва «Осасуна»га (9 ноябрь) қарши баҳсларни ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Маълумот учун, «Реал» – «Барселона» ўйини 26 октябрда бўлиб ўтади. 


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com