UZ

Сўнгги янгиликлар

05:24Юрген Клопп мураббийликка қайтмоқда, у Шомуродовга устоз бўлиши мумкин  2 02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  1 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  3 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  4 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  3 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  5 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  19 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  104 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  11 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  61 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4

Кун тарихи. "Насаф" ОФК кубогини қўлга киритганига 5 йил тўлди Янгиликлар

Кун тарихи. "Насаф" ОФК кубогини қўлга киритганига 5 йил тўлди

2011 йилнинг 29 октябрь куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очган кун сифатида тарихда қолган.


"Насаф" жамоаси 2011 йилги мавсум давомида ОФК кубогида кўтаринки руҳда қатнашишганди. Гуруҳ босқичи доирасидаги барча учрашувларда рақиблар ўта йирик ҳисобларда тор-мор этилгандилар. Анатолий Демьяненко шогирдлари плей-офф босқичини ҳам анча ишончли ўтказиб турнирнинг ҳал қилувчи баҳсига қадар етиб боришади.

Қуръага кўра финал баҳси Қарши шаҳрида ўтказилди. Финалга жуда катта тайёргарлик кўрган қаршиликлар Кувайтнинг “Кувайт СК” жамоасини 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, ОФК кубоги ғолибига айлангандилар.

"Насаф" жамоаси ўзбек клублари ичида халқаро мусобақада ғолиб чиққан илк клуб саналади.

Тарихий ўйин қайдномаси:

ОФК кубоги - 2011.

Финал.

«НАСАФ» - «Кувайт СК» - 2:1 (0:0)

2011 йил, 29 октябрь. Қарши. "Марказий" стадион. 15753 томошабин.

Ҳакамлар: Ким Дон Жин, Жеон Хайи Сан, Ли Жун Мин (Жанубий Корея).

Голлар: Шомуродов, 62 1:0. Переплёткинс, 64 2:0. Каби, 69 2:1.

«Насаф»: Муроджон Зуҳуров, Ботир Қораев (с), Боян Малишич, Мақсуд Каримов, Жаҳонгир Жиямуродов, Лутфулла Тўраев, Эркин Бойдуллаев, Андрей Переплёткинс, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов (Фозил Мусаев, 84), Иван Бошкович (Артём Филипосян, 90+4).

«Кувайт СК»: Холид Фадҳли, Ёқуб Тоҳир, Фаҳад Авад, Рафат Жобир, Ҳусайн Шаммари (Али Алкандари, 81), Лассана Фане, Рожерио, Аҳмад Сабоҳ (Абдуллоҳ Бураики, 61), Носир Ал Қаҳтони, Холид Шаммари, Ландри Каби.

Учрашув комиссари: Абдул Ғафур Ҳамид (Мальдив орллари).

Огоҳлантиришлар: Каби, 26. Аҳмад Сабоҳ, 35. Ҳусайн Шаммари, 49. Зуҳуров, 88. Малишич, 89.

Бу жамоа нафақат "Насаф" клубининг, балки ўзбек футболи тарих зарварақларидан муҳим жой олган....


"Насаф" тарихида янги саҳифа очган футболчи - Артур Геворкян. "Насаф" тарихидаги энг кучли футболчиларидан биттаси, агарда энг кучлиси бўлмаса... Ҳа, у бугун "Локо" сафида ўзининг собиқ жамоасига қарши тўп тепади

Анатолий Демьяненко. Бу мутахассис ўзбек клубларига халқаро мусобақада соврин ютиб берган илк ва ягона мураббий бўлиб турибди. Ҳеч ким билмаслиги мумкин, аммо айнан Демьяненко ўша пайтда ОФК кубогида Элдорбек Суюновга ишонч билдирганди. 20 ёшли иқтидорли посбонга халқаро майдон ҳавосидан нафас олишга  имконият яратиб берганди.

"Насаф" тарихида жамоа эришган энг юқори чўққиларда таянч бўлиб берган Эркин Бойдуллаев

Демьяненко даврида "гуллаган", аммо Бердиев қўл остида ўйнай олмаган ОФК Кубоги-2011 тўпурари - Иван Бошкович. Қўлида байроғимизни хилпиратиб турган ажойиб футболчи эса Жаҳонгир Жиямуродов...

Кимлигини айтиб ўтириш шарт бўлмаса керак. Чунки яхши инсонлиги билиниб турибдику...


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика