

“Биз бугун энг яхши ўйинимизи намойиш эта олмадик, аммо ғалабага лойиқ эдик. Натижа биз учун муҳим эди. Шу руҳда давом этишига умидворман.
Ёш футболчилар бизнинг фахримиз. Улар ишқибозлар истаги учунмас, балки шу жойда тўп тепишга лойиқлиги учун таркибга киритилишган.
Педри, Мориба, Мингуэза, Араухо каби футболчилар клубнинг келажаги. Мадрид дербиси? Биринчи навбатда ўзимизнинг натижамиз муҳим. Албатта, дербидаги натижа ҳам бизга қизиқ. Ҳар қандай ҳисоб бизнинг фойдамизга ҳал бўлади” дея ўз фикрларини билдириб ўтди Куман.



