Куман Руни гол ураётганидан ҳайратда эмас

Tolibjon Qosimov
22 авг 2017
"Эвертон" устози Рональд Куман "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдирди.

- Рақиб ўйинни назорат қилди, аммо уларда хавфли вазиятлар деярли бўлмади. Биз эса яна гол уришимиз мумкин эди, аммо буни қила олмадик. Иккала четлатиш ҳам унчалик ҳақли эмасди, аммо ҳакамларга ҳам осон бўлмади. Рунининг самарадорлиги мени ҳайрон қолдирмаяпти. У "Эвертон"га қайтишн жуда истади. Уэйн қайтганидан барчамиз хурсандмиз, - дейди Куман BBC Sport нашрига.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: BBC Sport