Куман: "Месси фаолиятини "Барселона"да якунлаши керак"
18 июн 2021 17:38
Янгиликлар
Куман: "Месси фаолиятини "Барселона"да якунлаши керак"
"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман аргентиналик Лионель Мессининг "кўк-анорранглилар" сафидаги келажаги ҳақида гапирди.
"Мен Лионелнинг фаолиятини "Барселона"да якунлаши керак деб ҳисоблайман. Умид қиламанки, клуб раҳбарияти тез орада бу масалани ҳал этишади. Агар Месси қолса, бу жамоамиз учун ажойиб хабар бўларди", - дейди нидерландиялик мутахассис.
33 ёшли аргентиналикнинг "Барселона" билан тузган амалдаги шартномаси шу ойнинг сўнггида якунига етади. Месси бутун фаолиятини испан клубида ўтказган.
Лео ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 35та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол ва 9та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар