Куман: "Барселона" мураббийи доимо босим остида бўлади"

Aziz Tukhtamuradov
27 фев 2021, 08:09
"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман ўзининг келажаги ҳақида гапирди.

-Агар "Барселона" соврин юта олмаса, клубдаги келажагингиз сўроқ остида қоладими?

-"Барселона" мураббийи доимо катта босим остида бўлади. Агар юта олмасам нималар бўлишини биламан. Йиллар давомида ишлаяпман, айбни ўз бўйнимга оламан. 

Менинг келажагимни муҳокама қилиш вақти ҳали келади, аммо мен оптимистик кайфиятдаман", - деди Куман. 

Бу мавсумда "Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Атлетик"ка (2:3), Испания Кубоги ярим финали дастлабки ўйинида "Севилья"га (0:2) ютқазди. Шунингдек, бир неча кун олдин ЕЧЛ доирасида ПСЖга (1:4) имконият бой берилди. 

Жамоа айни пайтда Ла Лигада учинчи ўринни эгаллаб турибди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: AS