

"Антонио Конте қўл остида ишлаш ажойиб. У фақат ғалаба қозонишни хоҳлайди ва қойилмақом менталитетга эга. Унинг бошчилигидаги машғулотлар давомида ақл бовар қилмайдиган ишларни бажарамиз", – деди Кулусевски.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" ярим ҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқига эга. Кулусевски кеча "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (3:2) янги жамоасидаги дебют голини урди.



