Кулпи: “Роналдиньо “Атлетико Минейро”ни тарк этганидан афсусдаман”

Tolibjon Qosimov
29 июл 2014, 13:10
“Атлетико Минейро” бош мураббийи Левир Кулпи, ярим ҳимоячи Роналдиньо жамоани тарк этганидан афсусдалигини таькидлади.
“Роналдиньо “Атлетико Минейро”ни тарк этганидан афсусдаман. У ҳаммамизнинг кумиримиз эди. Барча унинг ўйин услубини ёқтиради. Аммо ҳаёт шундай” – дейди Кулпи.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Роналдиньо ва клуб шартномани узайтирганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com