

"Менда Италияда вариантлар бор эди. "Ювентус"? "Наполи"ни ҳурмат қилганим учун туринликлар сафида ўйнамаган бўлардим. Фаолиятим тугаганидан кейин нима қиламан? Эҳтимол, "Наполи"ни бошқарарман", – деди африкалик футболчи.
Калиду саккиз йил давомида Неаполь жамоаси рангларини ҳимоя қилди. Сенегаллик "Наполи" сафида 317 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та тўп киритди ва 9 та голга ассистентлик қилди.



