Кроос Германия терма жамоасига қайтишни режалаштирмаяпти

Alisher
8 сен 2021
"Реал" хавбеки Тони Кроос Германия терма жамоасига қайтиш борасидаги саволга жавоб берди.

31 ёшли ярим ҳимоячи ўтган ёзда халқаро фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.

"Умид қиламанки, Ханс-Дитер Флик менга жамоага қайтишни сўраб қўнғироқ қилмайди. Биз кўплаб мавзуларни муҳокама қилишимиз мумкин, аммо менинг Германия терма жамоасига қайтишимни эмас", - дейди футболчи.

Кроос миллий жамоада 106та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sport1.de.