Кроос: "Бир йил давомида Гвардиола қўл остида ишлашдан завқ олганман"
03 ноя 2022 18:46
Янгиликлар
Кроос: "Бир йил давомида Гвардиола қўл остида ишлашдан завқ олганман"
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос қайси мураббий ўзига мос келиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Гвардиола "Бавария"да қолишимни хоҳлаган. Агар менинг футбол услубим учун мукаммал мураббийни танлаш керак бўлса, бу Гвардиола. Бир йил давомида унинг қўл остида ишлашдан завқ олганман. Пеп мени кучлироқ қилган", – деди Кроос "Marca" нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола ва Тони Кроос фақат 2013/2014 йилги мавсумда "Бавария"да бирга ишлаган. Шундан сўнг германиялик футболчи "Реал"га йўл олди ва у билан бирга 4 марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди (Мюнхен клуби билан яна бир унвонни қўлга киритди).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар