

“Бу 2023 йилдаги саккизинчи мағлубият, бу жуда кўп. Бизда очколар устунлиги бор, аммо ўйиндан ўйинга уни йўқотмоқдамиз.Франция қийин чемпионат, ҳамма курашмоқда. Истеъфо? Йўқ. Охиргача курашаманми? Ҳа! Чемпионлик учун охиргача курашаман. Шубҳасиз, энди биз бошқача ҳаракат қилишимиз лозим.
Балки мағлубиятлар чарчоқ билан боғлиқдир, аммо кейинги баҳсда биз бошқача иштиёқ билан ҳаракат қилишимиз зарур. Биз чемпион бўлишимиз керак. Менда ажойиб ўйинчилар бор, унвонларни қўлга киритган кўплаб ўйинчилар бор. Умид қиламанки, улар ҳали ҳам чемпионлик қонига ташналар”, — деди Кристоф Галтье.



