UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман" Янгиликлар

Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"

"Андижон" ёзги селекция жараёнида таркибини бир қатор футболчилар билан тўлдирётганидан хабарингиз бор.

Яқинда "бургутлар" аъзосига айланган польшалик ҳимоячи Кристиан Новак айни пайтда жамоа билан Тожикистондаги йиғинда иштирок этяпти.

Куни кеча "Андижон"нинг янги легионери клуб матбуот хизматига илк интервьюсини берди.

— Кристиан, "Андижон" клубига хуш келибсиз! Бу таклиф сиз учун қачон содир бўлди ва сизга рози бўлишга асосий сабаб нима эди?

— Қозоғистоннинг "Женис" клуби билан шартномани бекор қилдим ва "Андижон"дан таклиф олдим. Улар менга тақдим қилган лойиҳа, жамоанинг қандай ишлаши, Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этиши, мухлислар — буларнинг барчаси менинг шартнома имзолашимга асосий туртки бўлди. Мураббий ҳам муҳим жиҳат эди. Чунки уни "Пахтакор"да бош мураббийлик қилганини билардим. Менинг дўстим Банашак ушбу клубда ўйнаган ва шу жиҳатдан мен Максим Шацкихни танирдим. Бу эса менинг қароримга таъсир қилди.

— Жамоа билан биринчи машғулотингизни ўтказганингизда мухлислар сизни ниҳоятда илиқ қарши олишди. Дастлабки кундaн бундай муҳитни кутгандингизми?

— Мен ўйинларни томоша қилдим. Мухлислар тасаввур қилиб бўлмас даражадаги атмосфера яратган. Футболчиларни ажойиб қўллаб-қувватлашади. Мени ҳам зўр кутиб олишди. Иккинчи давра бошланишидан олдин бу биз учун катта руҳий қувват бўляпти.

— Иккинчи давра "Андижон" учун жуда муҳим. Жамоа чемпионатдаги ўрнини яхшилаши ва Осиё Чемпионлар Лигасида дебютини ўтказиши лозим. Бу ҳақда нима дея оласиз?

— Иккинчи давра олдидан тайёргарлик машғулотларини ўтказяпмиз. Мавсумнинг иккинчи қисмига яхши формада кириб боришга ҳаракат қиламиз. Мураббийлар барчасини режалаштириб чиққан. Қўлимиздан келганича қаттиқ меҳнат қилиб, мавсумнинг қолган қисмидан энг яхши натижаларни олишга ҳаракат қиламиз. Ушбу ижобий натижаларимиз иккинчи давранинг илк ўйинидан бошланишидан умидвормиз. ОЧЛдаги дебют учрашувимиз ҳам жуда муҳим. Буни ҳамма англаб турибди. Барчанинг хоҳиши кучли ва улар шу йўлда жонини бериб машғулот ўтказаётганини кўриш мумкин. Жамоанинг ҳар бир аъзоси бунга тайёр бўлиши учун қаттиқ шуғулланяпти.

— Қайси рақамни танладингиз?

— 27-рақамни кийаман. Бу менга жуда ёқади. Келганимда ушбу рақам бўш экан. Сўнгги пайтларда одатда 15-рақамда тўп сурардим. Лекин бу жамоада у банд экан, бошқа футболчи ўйнаяпти. Шу боис 27ни танладим.

— Сиз илгари Европада турли чемпионатларда ўйнагансиз. Осиёга эса биринчи бор келяпсиз. Бу сизнинг фаолиятингизда янги саҳифами?

— Қозоғистонда ўйнадим ва бу Осиёга яқин. Бундан ташқари, Европанинг яна бир нечта давлатларида ҳам ўйнаганман. Турли давлат ва лигаларга мослашишда менда муаммо йўқ, деб ҳисоблайман. Ҳар бир мамлакат — янги жой, янги чақириқ ва янги вазифа. Буларнинг барчасига мен доим оптимистик кайфиятда ёндашаман. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.

— Сиз бунгача Ўзбекистон футболи ва "Андижон" ҳақида нима билардингиз?

— Менинг дўстим Пшемислав Банашак "Пахтакор"да ўйнаганида менга лига ҳақида гапириб берган. "Андижон"нинг бир нечта ўйинларини томоша қилганман. Бу жуда муҳимки, жамоа табиий майдонда ўйнаяпти. Стадион катта. Барчаси менга профессионал футбол атмосферасидек туюляпти. Андижонда мухлислар жамоани жуда қаттиқ ва кучли қўллаб-қувватлашади. Буни ҳар бир учрашувда намоён этишади. Бу ҳар бир инсонга мотивация беради. Олдимизда турган биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика