Кристиан Эриксен кейинги мавсум майдонга қайтиши мумкин

Narzulla Saydullayev
12 ноя 2021
"Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен кейинги мавсум сафга қайтиши мумкин, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Айни пайтда даниялик футболчи ўз юртида реабилитациядан ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни Евро-2020 доирасидаги Дания — Финляндия (0:1) учрашувининг биринчи таймида Эриксен майдонга йиқилиб тушганди. 15 дақиқа давомида шифокорлар унга ёрдам беришганди, сўнгра шифохонага олиб кетишганди. Кейинроқ ўша вақтда Кристианнинг юраги тўхтаб қолгани аниқланганди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport