Кристиан Эриксен "Брентфорд" билан шартнома бўйича келишувга эришди

Alisher
25 янв 2022
Ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен "Брентфорд" билан шартнома борасида келишувга эришди.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, томонлар барча шартлар бўйича келишувга эришишди. 

Хавбек "Брентфорд"га эркин агент мақомида ўтади.

Шартнома муддати - бир мавсумга узайтириш имконияти билан жорий мавсум сўнггига қадар. Данияликнинг трансфери эртага эълон қилинади.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira