Кристиан Эриксен АПЛга қайтишга яқин турибди

Mirjalol Normatov
16 янв 2022
"Тоттенхэм"нинг собиқ футболчиси Кристиан Эриксен АПЛга қайтишга яқин.

29 ёшли даниялик футболчи Евро-2020да юраги билан бўлган воқеликдан кейин фаолиятини тўхтатиб турибди. Хабарларга кўра, бугун у АПЛ клуби билан шартнома имзолайди.

Эриксеннинг олдида Европанинг бошқа давлатларидан ҳам таклифлар бор. Аммо у Англияга қайтишни истамоқда.

Декабрь ойида Эриксен "Интер" билан шартномасини бекор қилди. Айни дамда у эркин агент мақомида бўлиб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Times