Кристиан Браузман: "Ўзбекистон билан оддий баҳс бўлмади, ўз ўйинимизни кўрсата олмадик"

Sherzod Nurmatov
21 мар 2025
Қирғиз Республикаси терма жамоаси футболчиси Кристиан Браузман ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашувдан

"Оддий ўйин бўлгани йўқ, жамоамизда кўп нарса ўхшамади дея оламан. Ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Нима ҳам дердим, хатолар устида ишлашда давом этамиз. Ўйинни таҳлил қиламиз, чунки кейинги ўйинимиз Қатарга қарши. Ушбу учрашувга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. 

Биз қаерда ўйнасак ҳам мухлислар доим қўллаб-қувватлайди. Бу жуда ёқимли. Уларга меҳнатлари, ғамхўрликлари учун раҳмат айтамиз. 

25 март куни уйда ўйнаймиз ва шу куни барчани стадионда кутамиз. Бизни қўллаб-қувватланг. Биргаликда ютуқларга эришамиз", – дейди Браузман.



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia