

Маълумотларга кўра, клуб аввалига юқори нарх туфайли Сакони сотиб олиш ниятида бўлмаган, бироқ АПЛдаги омадсиз старт "Кристал Пэлас"ни 27 ёшли футболчи нархини 25 млн. фунтгача туширган "Ливерпуль" билан музокара ўтказишга мажбур қилди.
"Ливерпуль"нинг ўзи Сако хизматларига муҳтож эмас ва франциялик билан хайрлашишга тайёр, "Кристал Пэлас" эса керакли маблағни тўлашга рози бўлди.
Сако ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади. У 17 ёшида Франция чемпионатидаги учрашувда Париж клубини сардор сифатида майдонга олиб чиққан.



