"Кристал Пэлас" футболчиси Франция эмас, Жазоир шарафини ҳимоя қилмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
27 окт 2023, 13:48
"Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси Майкл Олисе Франция термасидан келган таклифни рад этиши мумкин.

Футболчи Франциянинг турли ёшдаги терма жамоалари таркибида 9 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Бироқ хавбек миллий терма жамоа даражасида Жазоир шарафини ҳимоя қилмоқчи. Олисе онаси томондан Жазоирга алоқадор ҳисобланади.

Ўтган мавсумда Олисе АПЛнинг 37 ўйинида қатнашиб, 2 гол ва 11 ассист қайд этди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano