

"Менинг амбицияларим тугамайди. Барқарорлик, бир мақсад йўлида меҳнат ва жамоавий иш - мана нима бизни кучлироқ қилади.
Бу бизнинг мақсадимиз ва мен шу учун ишлаяпман. Биз янги саҳифани бошлаяпмиз", - деди Роналду.
Клуби билан шартномасини 2027 йилгача узайтирган Роналду Саудия Арабистони жамоаси таркибида 111 ўйинда 99 гол ва 19 ассист қайд этди.



