

«Бу совринни қўлга киритганимдан фахрланаман. Бу якун эмас, аксинча, бошланиши. Бунга эришиш учун кўп нарса қурбон қилинди, кўп ишладим. Қачонлардир миллий жамоада биринчи ўйинимни ўтказишни орзу қилардим, кейин эса 25, 50-ўйинлар, кейинчалик уч сонли рақамлар забт этилди. 150, 200-ўйинлар ҳақида ўйлай бошладим.
Кўплаб клубларда тўп суриб, қатор совринларга эга чиқдим. Аммо миллий жамоа шарафини ҳимоя қилишдан, ўз мамлакатим шаъни, маданиятим ва болаларим учун тўп суришдан-да яхшироғи йўқ», - дейди Роналду.



