

Саккиз раундлик жанг 26 февраль куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган бокс кечасининг асосий воқеаси бўлади.
"Криштиану Роналду менга бу жангга келмоқчи эканлигини айтди. Унинг фикрича, бу катта тўқнашув бўлади", – деди журналист Пирс Морган.
Жейк Пол профессионал боксда олтита жанг ўтказди ва ҳаммасида ғалаба қозонди. Оғир вазн тоифасидаги афсона Тайсонь Фюрининг укаси эса саккизта жангда қатнашиб, барчасида ғалабага эришган.



