Криштиану Роналду: «Бизни ярим финалда ҳеч ким кутмаганди
01 июл 2016 08:49
Янгиликлар
Криштиану Роналду: «Бизни ярим финалда ҳеч ким кутмаганди
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Польшага қарши ўйиндан сўнг (1:1, 5:3 пенальтилар серияси) ўз фикрларини билдирди.
«Ҳақли тарзда ғолиб бўлдик. Ҳа, мен гол урмадим, аммо ҳар сафар бор кучим билан ўйнайман. Бугун гол урган Саншешни табриклайман. Менимча ҳеч ким бизни бунчалик узоққа боради деб ўйламаганди, биз ярим финалдамиз.
Пенальти — бу доим лотерея, шу боис уни амалга ошираётганларга қийин. Умуман олганда ўйин давомида устунлик қилдик, аммо кўпроқ гол ура олмадик.
Биз ярим финалдамиз ва энди барча нарса бўлиши мумкин», — дейди Роналду.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар