Криштиану Роналду АПЛда жарима зарбаларидан гол уришда учинчи ўринга чиқиб олди

Mirjalol Normatov
17 апр 2022
АПЛнинг 33-турида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Норвич"ни мағлуб этди, 3:2.

Учрашувда хет-трик қайд этган Криштиану Роналду учинчи голини жарима зарбасидан киритди. Бу унинг АПЛда жарима стандартларидан киритган 12-голи бўлди.

Шу орқали португалиялик форвард АПЛда жарима зарбаларидан гол уриш борасида учинчи ўринга чиқиб олди.

 Дэвид Бекхэм (18)

Жеймс Уорд-Проуз (13)

Криштиану Роналду (12)

Тьерри Анри (12)

Жанфранко Зола (12)


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: William Hill