Крис Смоллинг Англия терма жамоаси машғулотида жароҳат олди

Tolibjon Qosimov
25 мар 2017
"Манчестер Юнайтед"нинг марказий ҳимоячиси Крис Смоллинг Англия терма жамоаси машғулотида жароҳат олди ва клуб иҳтиёрига қайтди.
Бу ҳақда Англия футбол Ассоциацияси расмий сайти хабар берди. Эслатиб ўтамиз, футболчи Германияга қарши ўртоқлик учрашуви (0:1)да иштирок этди, кейинги машғулотда эса жароҳат олди. Бундан аввал МЮнинг яна бир марказий ҳимоячиси Фил Жонс ҳам терма жамоада жароҳат олган эди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: thefa.com