Крис Коулмэн: "Муҳит фантастик даражада, ажойиб тажриба ва йирик турнирдаги омадли дебют"
12 июн 2016 04:37
Янгиликлар
Крис Коулмэн: "Муҳит фантастик даражада, ажойиб тажриба ва йирик турнирдаги омадли дебют"
- Бу биз учун ажойиб тажриба бўлди. Биз нима қилишни ва ўйиндан нимани кутишни билмасдик. Чунки биз учун йирик турнирдаги дастлабки ўйинимиз эди. Майдонга чиққанимизда стадиондаги фантастик муҳит кишини қувонтирди. Ишқибозларимиз бизни жуда қойилмақом тарзда қўллаб-қувватлашди.
Баъзан захирадан майдонга туширган футболчиларинг ўзини кўрсатади. Шундай пайтлар бўладики, сен амалга оширган ўзгаришлар ҳеч қандай наф бермайди. Робсон-Кану майдонга тушганидан сўнг Словакия ҳимоясига хавфни оширди. Уларни доимо катта босим остида ушлаб турди. Айнан Канунинг ҳаракатлари эвазига бизнинг ҳимоячилар янада олдинроққа жойлашишди ва ўйинни рақиб майдончаси олдига суриш насиб этди. Керакли паллада гол ура олдик. Унга қадар ҳам вазиятлар юзага келганди ва гол уришимиз мумкин эди. Умуман олганда, жамоам ажойиб футбол кўрсатди. Дебют муваффақиятли чиқди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар