

"Тан олиш керак, барчаси тугади. Чемпионлик учун имконият қолмади. "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" шундай даражага чиқдики, уларнинг дуранг ўйнаши ҳам камдан кам ҳолатда кузатилади. Шу сабабли "Манчестер Сити" исталган ўйинда ғалабага эришмоқда.
Ўйиндан олдин "Тоттенхэм" "Ливерпуль" учун банан пўчоғи сифатида хизмат қилиши кутилганди. Улар исталган жамоага муаммо бўла олишади ва улар буни яна бир бор исботлашди", - деди Крауч.



