"Краснодар"га Фарке бош мураббий этиб тайинланди. Арвеладзе номзодлар орасида бор эди

Alisher
13 янв 2022
"Краснодар" бош мураббийликка Даниэль Фарке тайинланганини эълон қилди.

45 ёшли германиялик мутахассис клуб билан 2024 йилнинг ўрталарига қадар шартнома имзолади.

Унинг "Краснодар"даги ассистенти Эдмунд Риемер бўлади, мураббийлар штабини шунингдек Кристофер Жон ва Крис Домогалла тўлдиради.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар номзодлар орасида "Пахтакор" собиқ устози Шота Арвеладзе номи ҳам тилга олинган эди.


Шота Арвеладзе РПЛ клубини бошқариши мумкин

Шота Арвеладзе: "Краснодар"да ишлаш мен учун қизиқ бўларди"


AlisherМуаллиф
Манба: fckrasnodar.ru