

Учрашувнинг 86-дақиқасида Дзюбанинг аниқ зарбаси питерликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, аммо мезбонлар қўшиб берилган вақтнинг иккинчи ва тўртинчи дақиқасида гол уриб, иродали ғалабага эришишди. Иккинчи ўтказилиб юборилган голдан сўнг, телеэфирда Дзюба кимгадир бақираётгани кўринди.



