"Краснодар" бош мураббийи истеъфога чиқди

Mirjalol Normatov
4 апр 2021
Шу кунга қадар "Краснодар"ни бошқариб келган мутахассис Мурод Мусаев истеъфога чиқди.

"Бу "Краснодар"даги сўнгги ўйиним бўлди. Учрашувдан кейин раҳбарият билан истеъфо борасида гаплашиб олдим. Бу иккинчи суҳбат бўлди. Биринчиси "Спартак"ка қарши ўйиндан кейин бўлганди. Менимча, клубда нималарнидир ўзгартириш, янгича ҳиссиётлар олиб кирилиши керак", - деди Мусаев.

Кеча "Краснодар" ўз майдонида "Ахмат"га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Айни дамда жамоа РПЛ турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Мурод Мусаев 2018 йилнинг ёзида "Краснодар" бошқарувини қўлига олганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Спорт-Экспресс