"Краснодар" "Арсенал" ўйинчиси Торрейра билан музокаралар олиб бормоқда

Alisher
25 июн 2021, 16:52
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

25 ёшли уругвайлик футболчи учун "Краснодар" даъвогарлик қилмоқда ва клуб ўйинчи борасида таклиф ҳам берди.

Торрейра 2020/21 йилги мавсумни ижара асосида "Атлетико"да ўтказди ва Испания чемпионига айланди.

Ўйинчи испан жамоасида 26та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com/football