

Бу ҳақда "Риека" клуби расмий сайти хабар берди.
Олдинроқ Хорватия жамоаси футболчини расман кетгани ҳақида маълум қилган эди. Норасмий маълумотларга кўра, "тулкилар" Крамарич учун 7 млн фунт тўлашга рози бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, Крамарич "Челси" сафида ҳам ўйнаши мумкин эди, аммо томонлар келиша олишмади. Ҳужумчи бу мавсумда 18 учрашувда майдонга тушиб, 21та гол уришга эришди.



