Козак: "Бу Англия терма жамоаси - футбол келажаги"

Aslanov Jasurbek
4 сен 2017
Словакия терма жамоаси бош мураббийи Ян Козак Англияга қарши "Уэмбли"да бўладиган ЖЧ-2018 саралаш учрашувидан олдин - инглиз жамоаси янги авлоди потенциалига юқори баҳо берди.

"Бу жамоа жуда кучли кўринмоқда, уларни ажойиб келажак кутиб турибди. Англия терма жамоасида иқтидорлар кўп ва бу футболчиларга керакли тажриба йиғиб олиш учун имкониятлар яратилмоқда.

Менга уларнинг ҳозирги таркиби ёқади ва улар футбол келажаги. Инглизларга яна бир креатив футболчи етишмаяпти, у ўйинни бошқара олиши керак, аммо умуман олганда таркиб кучли" - дейди Козак.

Ушбу баҳс 4 сентябрь куни Лондонда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN GB