Коутиньо Неймарни мақтади

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ҳамюрти ва ПСЖ аъзоси Неймар ҳақида фикр билдирди.

"Неймар билан ўйнаш — ақлбовар қилмас ҳолат. У биринчи "класс"даги футболчи.  Воқеалар ривожи қандай бўлишини билмайман, лекин мендан у билан бирга ўйнаш ҳақида сўрашса, бу мени хурсанд қилишини айтаман", - дейди 27 ёшли бразилиялик хавбек.


Аввалроқ, Неймар "Барселона"га қайтиши ҳақида хабар берилганди.



Манба: sport.es